Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухорода туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимованинг оиласида 25 март куни уч эгизак туғилганди. Уларга Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди.

Фото: Лайло Ҳайитова

Фото: Лайло Ҳайитова

29 март куни эгизакларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси ва 3 та болалар аравачаси топширилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Машина Навоийдан келтирилди ва «Ўзмахсуссувқурилиш» ДУКда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Шерзод Ўринов номига расмийлаштириб берилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ҳозирда она ва болаларнинг аҳволи яхши. Улар шифокорлар Насиба Рамазонова, Самия Латипова ва Зилола Шариповалар назоратида бўлиб турибди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимоваларнинг эгизаклардан ташқари 4 ёшли қизи ҳам бор.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Бухоро вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Гулнора Самиева эгизакларнинг онаси Маҳлиё Азимовани табриклаб, унга китоб ва ўйинчоқлар топширганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди