Сеулда «Ўзавтосаноат» АЖ, General Motors ва GM Korea Supplier Association (Жанубий Корея) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Томонлар GM Uzbekistan’да ишлаб чиқариш режалаштирилаётган янги автомобиллар учун автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасидаги ҳамкорлик асосида Ўзбекистон автомобиль тармоғи ривожланишини қўллаб-қувватлашга келишиб олди. Бунда компаниялар Ўзбекистондаги маҳаллийлаштириш лойиҳаларига кореялик етказиб берувчиларни жалб қилиш учун максимал саъй-ҳаракатлар қилади.
Шунингдек, учрашув иштирокчилари ушбу лойиҳаларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳамкорликнинг устувор йўналиши бўлишини қайд этди.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистонда жорий йил июнь ойида етказиб берувчилар симпозиумини ташкил этишга келишиб олди . Унда кореялик шерикларга Ўзбекистонда бизнес юритишнинг барча имкониятлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)