Россия бош вазири Дмитрий Медведев 25 март куни ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат давомида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, жорий йил май ойи охирида Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг илк йиғилишига тайёргарлик муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)