Президент ташаббуси билан 5—10 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган «Халқаро бахшичилик санъати» фестивалига 86 давлатдан бахши-шоир, оқин, жировлар, хорижий давлат вакиллари, фолклоршунос олим, нуфузли санъат намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Наргиз Раҳматуллаева маълум қилди.
Маълум бўлишича, ушбу фестивалга Сурхондарё вилоятда алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.
Жумладан, Термиз шаҳрининг асосий кўчалари ва тадбир ўтказиладиган асосий майдон байрамона безатилган. ОАВ ходимлари учун Матбуот маркази шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, Термиз халқаро аэропорти, Темир йўл вокзали ва фестиваль ўтказиладиган Санъат саройи ҳудуди тайёр. Қурилиш-ободонлаштириш ишлари якунланиш арафасида.
Иштирокчилар ва уни томоша қилишга келадиган меҳмонлар учун барча шароитлар яратилган.
Изоҳ (0)