Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рунет 2 ҳафта ичида глобал интернет тармоғидан узилади. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.Ru хабар берди.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Хабарда айтилишича, Россия давлат Думасида биринчи ўқишдаёқ қабул қилинган суверен интернет ҳақидаги қонун лойиҳаси доирасида Рунетни глобал интернетдан вақтинчалик узиш учун синовлар ўтказилади.

Бундан мақсад DNS бош серверларининг кўпи АҚШда жойлашгани ҳақидаги фактни енгиш ҳисобланади.  Ушбу синовда муваффақиятга эришиш ташқи таъсир ҳолатларида рус интернет сегментининг самарадорлигини таъминлайди.

«Агар манзилнинг бузилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ҳатто янги нарса йўқ», — дейди «Физприбор» заводи бош конструктори ўринбосари Евгений Андропов.

Унинг айтишича, бундай изланишлар Россияда 2014 йилда ҳам олиб борилган. Шунингдек, провайдерлар учун фақат Роскомнадзор томонидан тасдиқланган алмашинув нуқталаридан фойдаланишга буюртма бўлиши ҳам мумкин. Провайдерлар эса бу синовда иштирок этмоқчи эмаслигини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди
Маҳаллий
Туркияда 22 ёшли ўзбек фуқароси ватандошлари томонидан аёвсиз калтаклангани, шифохонанинг жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда (видео)
Дунё
АҚШ Украинадаги уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал яратишни қўллаб-қувватлади