Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази хавфли гидрометеорологик ва геологик вазиятлар юз бериши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича тадқиқот ўтказди, деб ёзади ЎзА.
Олинган маълумотлар асосида сел хавфи нисбатан юқори бўлган ҳудудлар аниқланган.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг деярли барча тоғ ва тоғолди ҳудудлари сел хавфи юқори бўлган ҳудудлар ҳисобланади. Бунда, айниқса, Фарғона водийси айниқса хавф остида. Бундан ташқари, Наманган, Фарғона вилоятлари, ундан сўнг Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳам сел хавфи нисбатан юқори вилоятлар деб топилган.
Хабарда айтилишича, сел оқимининг ҳалокатли оқибатларини камайтириш мақсадида ФВВ томонидан селга қарши гидротехника иншоотлари, селларни ажратувчи, ушлаб қолувчи ва сақлаб қолувчи объектлар қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ФВВ мамлакат тоғли ҳудудларида апрель, май, июнь ойларида энг кўп ёғингарчилик бўлишидан огоҳлантирган.
Изоҳ (0)