Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019-ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан ушбу муддат жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Изоҳ (0)