Қўқон шаҳрида «Сув ва экологияни ривожлантириш бўйича саводхонликни ва ҳамкорликни ошириш» дастури доирасида ўтказилаётган экомарафонга старт берилди. Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилган экомарафонда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари, талабалар ва журналистлар иштирок этмоқда.
Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси, Қўқон шаҳар ҳокимлиги, «Саломатлик+экология» ННТ билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу экомарафоннинг асосий мақсади сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий, тежамкор технологиялардан фойдаланиш ва ушбу ғоя остида кенг жамоатчилик вакиллари, шу соҳага дахлдор субъектларни «сув тежамкорлиги» ғояси остида бирлаштиришдан иборат.
UzWaterAware экомарафони давомида сув ресурсларини тежаш билан боғлиқ мавзуларда маҳалла фаоллари, шифокор ва ўқитувчилар, аёллар, болалар, ўқувчи ва талабалар иштирокида семинар-тренинг ва эко-дарслар бўлиб ўтади. Вилоятдаги сув ресурслари ва экоҳаракатга оид нодавлат нотижорат ташкилотлари билан учрашувлар уюштирилади.
Изоҳ (0)