АҚШ ҳукумати Ўзбекистон пахтасини мажбурий болалар меҳнати ёрдамида терилган пахта маҳсулотлари рўйхатидан чиқарганини маълум қилди, дея ёзади «Azon.uz».
Меҳнат департаменти Ўзбекистонни рўйхатдан чиқариш бўйича илк таклифни 2018 йил 31 июлда киритган эди. Таклиф киритилгандан буён ўтказилган муттасил назорат натижасида шундай қарор қабул қилинган.
Ўзбек пахтаси бу рўйхатга 2010 йилда киритилган. Унга кўра, АҚШдаги федерал агентликларнинг Ўзбекистондан пахта ва пахта маҳсулотларини сотиб олиши тақиқланган эди.
«Бизга етиб келган хабарлар ва барча маълумотларни батафсил ўрганиб чиқиб, АҚШ ҳукумати департаментлари Ўзбекистондаги пахта мавсумида мажбурий болалар меҳнати сезиларли даражада камайганига ва (болалар мҳнати) фақат алоҳида ҳолатларда кузатилганига амин бўлган. Шунинг учун энди бу маҳсулотни рўйхатга киритиш учун асос йўқ», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)