Марғилон шаҳрида яқинда бунёд этилган Ижодкорлар боғида ташкил этилган Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов музейида 400 га яқин экспонат бор. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Жумладан, шоирнинг болалиги, ёшлиги акс этган тарихий суратлар, ҳаёти давомида фойдаланилган буюмлар, водий ижодий муҳитига оид маълумотлар ва асарлар ўрин олган.
Шунингдек, музейда шоирнинг доимий ҳамроҳи бўлган шахмат тахтаси мавжуд.
Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг «Муҳаббатнома» китоби қалам ҳақига олинган «Волга» машинаси ҳам айни пайтда музейга қўйилган.
Изоҳ (0)