«Реал Мадрид» Криштиану Роналду ўрнини тўлдириш мақсадида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади.
AS’нинг хабар беришича, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес 20 ёшли француз учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. У билан шартнома имзолашга шахсан жамоага яқиндагина қайтган Зинедин Зидан қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларни ҳисоблаганда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)