Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Зокир Сайфуддинов тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига асосан амалга оширилган.
Унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони ўринбосари этиб полковник Қодир Турсунов тайинланди. Полковник Қодир Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига биноан жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)