16 март куни Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Маълум бўлишича, Nexia русумли такси машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиқ устидан ўтиб кетган ва қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган оқ Nexia’га урилган.
Оқ Nexia’нинг ортидан эса Spark русумли такси машинаси келиб урилган. Маълумотларга кўра, оқ Nexia рулида бўлган фуқаро (у шифокор бўлиб ишлагани айтилмоқда) воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)