Жорий йил январь—февраль ойларида Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 51 фоизга ортди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб, Spot маълум қилди.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми 38 642 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 25 546 та автомобиль ишлаб чиқарилган.
Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб, 782 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида эса 296 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, 194 та автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 марта кўп.
Ўзбекистон автомобиллар экспортини кескин қисқартиргани сабабли ишлаб чиқарилган деярли барча машиналар мамлакатда қолмоқда. Жумладан, январда хорижга атиги 200 минг долларлик автомобиллар сотилган. Бу 2018 йил январига нисбатан 98 фоизга кам.
Изоҳ (0)