Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раиси Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига олиб кетилган.  Бу маълумотни «Дарё»га Соғлиқни сақлаш тизимидаги манбалари тасдиқлади.

Фото: Google Images

Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага келтирилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган эди. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлган.