Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқ ҳарбий разведкаси мамлакат шимолида ИШИД террорчилик гуруҳига қурол-яроғ етказиб берувчи асосий шахслардан бири қўлга олинганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ҳарбий разведка бошқармаси баёнотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Maxсус операция давомида Найнав вилояти тезкор қўмондонлик ҳарбий разведка хизмати отрядлари хавфсизлик масалаларини назорат қилган ИШИД раҳбарияти аъзоларидан бирини қўлга олди», — дейилади хабарда.

Бошқарманинг аниқлик киритишича, қўлга олинган ИШИД аъзоси Спайкер авиабазасидаги қирғинда иштирок этган энг хавфли террорчилардан бири ҳисобланади. У, шунингдек, ИШИДни таъминлаб турган асосий қурол-яроғ савдогаридир.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Шайхонтоҳурда энг юқори: Тошкентда уйларнинг ижара нархлари кетма-кет иккинчи ой пасайди
Маҳаллий
Ўзбекистонда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайтирилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди