I-Pace электр кроссовери Car of the Year 2019 мукофотини қўлга киритди, дея хабар беради «Euronews».
I-Pace Женева автомобиль кўргазмасининг бошланишидан икки кун олдин нуфузли мукофотга сазовор бўлган.
2018 йилнинг март ойида чиқарилган автомобиль Jaguar тарихидаги биринчи электр автомобиль саналади. Шунингдек, у Car of the Year совринини қўлга киритган британиялик автомобиль ишлаб чиқарувчисининг биринчи моделидир.
Модельда умумий қувват 400 от кучига эга иккита двигатель мавжуд. Қувват заҳираси 467 километрни ташкил қилади.
Танловда Франциянинг Alpine А110 спорт машинаси иккинчи, Kia Ceed хэтчбеки учинчи, Ford Focus эса тўртинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, биринчи олтиликка Mercedes-Benz A-Class ва Peugeot 508 кирган.
Car of the Year йил автомобиллари танлови 1963 йилдан бери ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати таркибига 23 та Европа мамлакатидан 60 нафар журналист киради.
Изоҳ (0)