КХДР раҳбари Ким Чен Ин Вьетнамда АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлган муваффақиятсиз саммитдан кейин 5 март куни Пхеньянга қайтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: North Korean state media via BBC Monitoring

Унинг қайтгани Шимолий Кореянинг барча телеканалларида эфирга узатилган.

Ким Чен Ин Ханойга борган зирҳли поездда ортга қайтган. Пхеньянга у 5 март куни маҳаллий вақт билан тунги соат 03:00 да етиб келган. Унгача эса поездда 60 соат йўл юрган.

Давлат раҳбари узун қизил гилам устидан ўтиб борган. Уни ўнлаб ҳарбийлар ўраб турган. Мамлакат аҳолиси ҳам гуллар ва қарсаклар билан уни кутиб олган.

Қайтишдан олдин Ким Чен Ин Вьетнамдаги Хо Ши Мин мақбарасини зиёрат қилган. АҚШ-КХДР саммити 27—28 февраль кунлари бўлиб ўтган.