Ислом Каримов фонди Биринчи Президент матбуот котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган Севара Турсунованинг марҳум давлат раҳбари ҳақидаги нутқини тақдим этди.
«Ислом Абдуғаниевич биринчи бўлган. Биринчи бўлиш осон эмас. Бу сапёр мина майдонида ўз ҳаётини хатарга қўйиб юргани билан баробар», — деди Севара Турсунова.
Унинг таъкидлашича, «Ислом Каримов герб, байроқ ва мадҳиямиз қаторида мустақиллигимиз сиймосига айланди».
Севара Турсунова, таниқли ўзбек тележурналисти бўлиб, кўп йиллар давомида Президент Ислом Каримовнинг матбуот анжуманлари, ташрифлари ва расмий учрашувларини мамлакатнинг кечки ахборот дастури учун ёритган. 2011—2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг ўринбосари вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)