Bugatti компанияси Женева автосалонида La Voiture Noire моделини тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Янгилик ягона нусхада йиғилган. Бу уни дунёдаги энг қиммат автомобилга айлантирди.
La Voiture Noire Этторе Bugatti томонидан 1909 йилда асос солинган Bugatti брендининг 110 йиллигига бағишланди.
Соатига 100 километр тезликка 2,5 сонияда чиқадиган машина нархи 16 миллион евродан баланд. Унинг харид қилинган ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)