21 мартдан 22 мартгача Наврўз байрами нишонланадиган кунларда Шаҳрисабзда Иккинчи Миллий либослар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Италиядан модельерлар ва дизайнерлар тўпламларини тақдим этади.
Фестиваль доирасида маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг мода намойишлари, ёш дизайнерлар учун иштирокчилардан мастер-класслар, миллий ансамбллари ва ижрочиларнинг чиқишлари кутилмоқда.
Фестивалнинг ёпилиш маросимида фестивалда тақдим этилган энг яхши тўплам муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)