Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

—Бизга ортиқча вазнга эга зобит, ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади? Спорт билан шуғуллансин. Бу менга эмас, ўзларига фойда. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин, — деди давлат раҳбари.

Президент жисмоний тарбия ва спортга эътибор нафақат ушбу тизимларда, балки барча даражада кучайтирилиши, соғлом миллатга айланиш, салбий иллатлар, хусусан, ичкиликбозликка қарши мунтазам курашиш лозимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий ҳизматчилар ҳали ҳам «совет давридан қолган» кийимларда юргани, яқин орада бу борада ҳам ўзгариш бўлишини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди