Россиянинг Калуга вилоятида ўзбекистонлик фуқаро Балабаново шаҳрининг боғ ҳудудида икки аёлнинг номусига тегишга уринди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ҳуқуқ-тартибот органларига икки аёлдан хабар келиб тушган. Улар 15 ва 16 февраль кунлари номаълум эркак номусга тегишга уринганлигини маълум қилган. Жабрланувчилар фаол қаршилик кўрсатганлиги сабабли жиноятчи жиноий қилмишини охирига етказа олмаган.
Ҳар иккала факт бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳужум қилган эркакнинг шахсини аниқлаш учун тахминий жиноятчининг портрети яратилган. Суриштирув давомида ҳар иккала фотороботларда ўхшашлик аниқланган.
Тезкор-суриштирув тадбирлари давомида 21 февраль куни жиноятчи айнан ўша боғ ҳудудида қўлга олинган. У Россияга ишлаш учун келган ўзбекистонлик 24 ёшли ишсиз фуқаро эканлиги аниқланган.
Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)