Тошкентнинг Сайилгоҳ ва Зарафшон кўчалари кесишмасида ўрнатилган инсталляция бузиб ташланмоқда, деб хабар берди «Халқ сўзи Online».
Қизил рангдаги ушбу инсталляция Амир Темур хиёбонидаги халқ тилида «бродвей» номи билан машҳур кўчада ўтган йили ўрнатилган. Айримлар ушбу ҳайкалнинг афсонавий қуш тимсоли эканини айтган бўлса, айрим манбаларда унинг аждар тимсоли экани ёзилган.
Инсталляция ўрнатилгач, жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тошкентни бундай «арзон» ва тушунарсиз безаклардан қутқариш» лозимлигини ҳам таъкидлаган.
Изоҳ (0)