«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек «Эмполи»га қарши кечган ўйинда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди (3:0).
Польшалик футболчи «Милан» таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голга муаллифлик қилди. Шу билан бирга 23 ёшли футболчи сўнгги 5 та ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушди ва уларнинг барчасида гол уришга эришди.
Маълумот учун жорий мавсум А Серияда Пёнтек 24 та учрашувда 18 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)