Мухолифатчи кучларни қўллаб-қувватлаётган минглаб албанияликлар 21 февраль куни парламент биноси олдига тўпланиб, ҳукуматдан ишини тўхтатишини талаб қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабарда айтилишича, мухолифатчилар ҳукуматни коррупция билан шуғулланганликда ва жиноий гуруҳлар билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Мухолифатчиларнинг тарафдорлари парламент биноси олдида ҳукуматга қарши шиорлар ёзилган плакатлар кўтариб, норозилигини ифодалаган.
Тирана марказидаги парламент биносини юзлаб полициячилар қўриқламоқда. Периметр атрофи тиконли сим билан ўралган. 21 февраль, пайшанба кунги парламент сессияси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Албанияда мухолифатчилар ҳукумат биносига киришга уринган эди. Аммо полиция бунга йўл қўймаган.
Изоҳ (0)