Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида собиқ ҳоким Раҳмонбек Усмонов даврида янги маҳалла марказларини қуришда аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатларига йўл қўйилганини аниқлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар бермоқда.

Фото: «Norma»

Фото: «Norma»

Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддиновга кўра, Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва туман ҳокимлари қонунга зид равишда юзлаб қарорлар қабул қилган. Ушбу масалада Тошкент шаҳар прокуратурасига фуқаролардан бир қанча мурожаатлар келиб тушган. Прокуратура фуқароларнинг 29 та мурожаатини кўриб чиқиб, ҳокимларнинг 15 та қарорига протест бериб, уларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга ариза берган.

Маълум бўлишича, қонунчиликда Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари доимий фойдаланиш учун ер участкаси ажратиш ваколатига эга эмас. Бироқ, Тошкент шаҳар собиқ ҳокими жами 11 қарорида мазкур қонун талабига зид равишда туман раҳбарларига «Замонавий маҳалла» лойиҳалари учун ер ажратиш юзасидан топшириқ берган. Бу хато эса бошқа юзлаб хатоларга йўл очган.

Бунинг натижасида туман ҳокимлари томонидан 392 та қонунга зид қарор қабул қилинган. Юнусобод туманида 56 та, Учтепа туманида 52 та, Олмазор туманида 45 та, Мирзо Улуғбек туманида 44 та ноқонуний қарор қабул қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?