Россиянинг UNIM компанияси уникал нейротармоқни тақдим этди. Бу тизим метастазларни аниқлашда ёрдам беради. Бу ҳақда Remedium хабар берди.
Нейротармоқ муаллифларининг айтишича, тизим врачнинг онкологик касалликларнинг характеристикасини баҳолаш учун кетадиган вақтини юзлаб баробар тежайди. Шунчаки 10 сония ичида янги метастазларга ўхшаш янги ҳосилаларнинг борлиги ва уларнинг жойлашиши ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Одатда бу учун 30 дақиқа вақт кетади.
Нейротармоқнинг асосида 60 терабайтга яқин диагностик маълумотлар ётади. Системани яратишда ўн мингдан ортиқ шифокор қатнашган. Ҳозирда тизим компания лабораториясида тест режимида фойдаланилмоқда. Унинг ёрдамида изланувчилар ўсма метастазлари ташхисланган 600 беморнинг маълумотларини ўрганиб чиқишди.
Сунъий интеллект тиббиётнинг бошқа соҳаларига ҳам кириб бормоқда. Мисол учун, яқиндан бошлаб эса сунъий интеллект ўпка касалликларга ташхис қўйишни бошлаганди.