Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йилнинг 18 февраль куни соат 18:50 да Самарқанд шаҳар ФВВ бошқарма навбатчилик қисмига фарзандининг қўли гўшт қиймалагич ичига кириб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Аниқланишича, Беруний кўчаси 23-уй 43-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Й. М.нинг фарзанди 2017 йилда туғилган А.Ф.нинг ўнг қўли уй-шароитида фойдаланиладиган электр гўшт қиймалагич ичига кириб қолган.

Шундан сўнг, зудлик билан бошқарма масъул навбатчиси ва беш нафар қутқарувчилар РШТЙИМ Самарқанд филиали жарроҳлик бўлимига етиб борган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ушбу вазиятда боланинг қисилиб қолган бармоқларини жароҳатсиз чиқариб олиш бўйича тиббий ходимлар ва қутқарувчиларнинг ҳамкорликдаги ўта эҳтиёткорлик ва маҳорат билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида электр гўшт қиймалагич махсус мосламалар билан кесиб олинди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида боланинг қўли мосламадан чиқариб олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди