Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик фуқаро паспортнинг бешинчи устунини йўқ қилганлиги сабабли Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва Давлат рўйхатга олиш хизмати собиқ раҳбари Тайирбек Сарпашевни судга берди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «24.kg»

Фото: «24.kg»

Даъво аризасида ёзилишича, 2013 йилда Ҳайдарали Холиқов «Қайрилман» дастурига кўра ўз оиласи билан Ўзбекистондан Қирғизистонга келган ва Қирғизистон фуқаролигини олган.

«Биз ўз миллатимизни сақлаб қолмоқчи эдик. Лекин Атамбаев ва Сарпашев паспортдан «миллати» деган бандини олиб ташлади. Бу ноқонуний бўлиб, буни тан олишингизни сўраймиз», — дейди Ҳайдарали Холиқов.

У ўз оиласига келтирилган зарарни олти миллион сўм деб баҳолаган. Даъво аризаси Аламедин туман судига топширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади