«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Фил Невилл франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбани Англия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб ҳисобламоқда.
«Қизил иблислар» Англия Кубоги 1/8 финалида «Челси»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувда франциялик футболчи гол уришга муваффақ бўлди.
«Ҳозирги жамоа аввалги «Манчестер Юнайтед»га ўхшамоқда. Сульшер тактик жиҳатдан ажойиб жамоа шакллантирди. Бундан ташқари айни дамда мен Англия премьер лигасида Поль Погбадан яхшироқ футболчини кўрмаяпман», — дея сўзини келтириб ўтади BBC.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)