Германиянинг Маннҳайм шаҳрида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати намойишига бағишланган кўргазма ўз ишини бошлади, дея хабар берди ЎзА.
Германиядаги ОPAСCА GOС компанияси ва унинг мамлакатдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган тадбир икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Кўргазма экзпозициясидан таниқли рассомлар Мария Коровина, Муҳаммад Фозил ва Мурод Фозилнинг ижод намуналари жой олган.
«Мақсад нафақат Ўзбекистон тасвирий санъати, балки амалий санъат, ҳунармандчилик ва дизайн йўналишларида яратувчанликни тарғиб қилиш, немис халқини бу заминнинг ўзига хос миллий удумлари сингдирилган асарлардан баҳраманд этишдир.
Кўргазмада қирқдан ортиқ тасвирий санъат асарлари тақдим этилмоқда. Ўйлайманки, бундай ижодий ҳамкорлик янги асарлар яратилишига туртки бўлади», – деди мазкур лойиҳа ташкилотчиси Лев Свердлов.
Изоҳ (0)