АҚШнинг Техас штати жануби-шарқидаги Полк округидаги уйда камида 5 киши ўлдирилди. Бу ҳақда округ шерифи маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Бу ҳақдаги хабар 11 февраль куни маҳаллий вақт билан 10:32 да келиб тушган. Воқеа жойига келган полиция ходимлари ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган бир неча кишининг жасадига дуч келган.
«Ҳозирда мазкур хусусий уйда 5 киши ўлганини тасдиқлашимиз мумкин», — дейилади полиция хабарида.
Ҳодиса юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)