Президент қарори билан 2019—2029 йилларда Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда «Дарё»га «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қарор билан 2019—2029 йилларда Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланган.
Йўл харитаси қуйидаги тадбирларни бажаришни ўз ичига олган:
- ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилиш ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
- майдончани танлаш ва АЭСни жойлаштиришни лицензиялаш, АЭС ва унинг ташқи инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва радиация ҳимояси, шу жумладан ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини олиб чиқиш ва сақлаш, шунингдек янги ва ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш;
- атом илм-фани ва технологияларини, шу жумладан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари учун ноэнергетик ядро технологияларини, ядро тиббиёти ва радиокимёни ривожлантириш;
- Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш.
Изоҳ (0)