Америка Қўшма Штатларида Чероки қавмидан бўлган ҳинду ўз кийимларида Қозоғистон рамзларидан фойдаланиб, қозоқ тилини, тарихини ва маданиятини ўрганиб, Қозоғистонни машҳур қилмоқда, дея хабар беради «Tengrinews».

Кадр: Youtube

Қозоғистон телеканалининг мухбири Нью-Йоркда йигит билан учрашди. Рахсаан Уолф исмини қозоқча қилиб, Раҳсаан Қашқир деб ўзгартирган.

«Мен асли америкаликман, Чероки қавми кўчманчиси. Агар сиз Қозоғистоннинг кўчманчиларининг маданиятини тушунсангиз, АҚШнинг биринчи аҳолиси Шимолий Америкада яшаётганини билишингиз керак, мен ўзим Чероки қабиласиданман, мен билан қозоқлар ўртасида умумий тимсоллар бор, бу эса бизни яқинлаштиради. Мен Осиё маданиятига яқинман, Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё тарихини ўрганганман. Мен қозоқ халқи кўчманчи эканини билиб олдим», — дейди Рахсаан.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг маҳаллий аҳолисининг келиб чиқиши Евросиё чўлларидан. У умумий илдизларни қайд этиб, қозоқларнинг нафақат турмуш тарзи ёки кўчманчи менталитети, балки генетик оға-инилар эканлигини қайд этган.

Эркак шу қадар қозоғистонликлар тарихига қизиқадики, ўзининг ушбу мавзудаги YouTube каналига асос солган.