Ижтимоий тармоқлар ҳамда Telegram-каналларда автобус бекатларида йўл қоидалари бузилаётганини тасвирга олаётган аёл кишига нисбатан айрим ҳайдовчиларнинг қўпол муомалалари акс эттирилган видеолар тарқалганди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ҳам қоида бузиб, ҳам ҳақорат қилган шахслар ўз жазосини олди. Буларни ўз вақтида тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига юборган Мунаввар Ўзбековага эса яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан «Ташаккурнома» қатори йўл посбони рухсатномаси берилди.
— Йўл қоидалари бузилиши бўйича жўнатилган видеотасвирларнинг асосий қисми автобус бекатлари ва жамоат транспорти билан боғлиқ, — дейди М.Ўзбекова. — Жамоат транспорти ҳайдовчилари эрта тонгдан тунгача ишласа, йўлларда ҳар хил вазиятларга тушса-ю, бекатлар, автостанцияларда уларнинг йўлларини тўсиб қўйишса, бу жуда ачинарлидир. Шунинг учун бугун менга ушбу рухсатномани беришди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукуматининг йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига биноан жамоатчилик асосида кўмаклашувчи йўл посбонлари тизими жорий этилган.
Изоҳ (0)