Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан академик Абдулла Аъзамнинг «Муножотнома» номли китоби тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Абдулла Аъзам адабиётшунослик илмида биринчи бўлиб Алишер Навоий ғазалларини математик таҳлил асосида ўрганиб чиқди. Китобда Алишер Навоийнинг насрий муножоти талқин қилинган,» – дейди ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад.
Китобда Алишер Навоийнинг «Муножот» асари кенг ўқувчилар оммасига таҳлилий услубда тақдим этилган. Шу мақсадда «Муножот»нинг ўзига хос вазни ва қофиясига эътибор қаратилган, анча эркин талқин қилинган шарҳлар, изоҳлар ва айрим қўшимча маълумотлар келтирилган.
Китобда Навоий асарини мустақил ўқиш қулай бўлиши учун луғат ва шарҳлар «Муножот»га тегишли бандлари билан ёнма-ён жойлаштирилган.
Изоҳ (0)