Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЕТТБ жорий йилда Ўзбекистондаги инвестиция портфелини кенгайтириш ва истиқболли соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштиришни жалб этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».

Фото: «Podrobno.uz»

Фото: «Podrobno.uz»

Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарув директори Бруно Бальванера билан музокаралари якунлари бўйича маълум қилинди.

ЕТТБ директори Умурзоқов билан суҳбат давомида банк Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтириш йўналишига содиқ эканлигини таъкидлади ва ўтган давр ичида эришилган келишувлар ва биргаликдаги ишлар натижаларини санаб ўтди.

Бугунги кунда банк билан умумий қиймати 622,5 миллион долларлик еттита лойиҳа бўйича заём битимлари имзоланган. Улар пойтахт ва республиканинг бошқа ҳудудларида сув таъминоти ва марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш, шунингдек, электр энергетикаси соҳасини модернизация қилишга қаратилган.

ЕТТБ 1992 йилдан 2010 йилга қадар 54 та лойиҳа учун Ўзбекистонга 894 миллион евро инвестиция киритган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди