Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо мамлакатдаги можарони тартибга солишда воситачилик қилишини сўраб Рим папаси Францискга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гуайдо Рим папасидан Венесуэладаги «узурпация»ни тўхтатишга ҳиссасини қўшишни сўраганлиги таъкидланмоқда.
Гуайдо, шунингдек, Рим папасига Венесуэлага ташриф буюришни таклиф қилган.
Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро Рим папасидан мухолифат билан «мулоқотни енгиллаштириш»да ёрдам сўраганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)