Москвада бўлиб ўтган «Ишбилармон Россия» форумида президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган капиталлар амнистияси тадбиркорлар томонидан олқишларга сазовор бўлмаган, дея хабар беради «Tengrinews».
Путиннинг бизнесменлар олдидаги чиқиши деярли олқишларсиз ўтди, бироқ президент капиталларнинг амнистияси ҳақида эълон қилганидан сўнг бироз тин олиб, эҳтимол олқишларни кутганди.
Путиннинг бизнес учун солиқ чегирмалари ҳақидаги сўзи ҳам олқишларга сазовор бўлмади.
Зал тадбиркорларнинг ўзи чиқиш қила бошлаганидагина жонланган.
Путиндан нафақат рецептсиз балки рецептли дори воситаларини ҳам электрон савдосини қонунийлаштириш сўралганида зал жонланган.
Изоҳ (0)