Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳарбий аралашувга қарши имзо йиғишни бошлаши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Имзолаш 6 февраль, чоршанба куни бошланади. Шундан сўнг имзоланган ҳужжат Оқ уйга топширилади.
«Мен Венесуэла халқини АҚШ ҳукуматининг ҳарбий куч ишлатиш ҳақидаги таҳдидларига қарши биргаликда курашишга чақираман,» — деди Мадуро.
Венесуэла мухолифат парламентининг раиси Хуан Гуайдо ўзини мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган. Бу воқеа Венесуэла президенти Николас Мадурога қарши 23 январь куни Каракасда ўтказилган митинг пайтида содир бўлган. Бугунги кунда мухолифат етакчиси Гуайдо АҚШ, Канада, Лотин Америкаси ва Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатларида қонуний президент сифатида тан олинган. Россия Мадурони қўллаб-қувватлашини билдирган.
Изоҳ (0)