Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 февраль, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 25-тури доирасида 6 та учрашув якунланди.

Фото: Twitter/@ChelseaFC

Фото: Twitter/@ChelseaFC

Мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган Лондоннинг «Челси» клуби ўз майдонида «Ҳаддерсфилд»ни синовдан ўтказди.

Беллашувнинг 16-дақиқасида Нголо Канте узатган тўпни Гонсало Игуаин кучли зарб билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу аргентиналик футболчининг Премьер лига мусобақасидаги дастлабки голи ҳисобланади. 1-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳакам томонидан «Ҳаддерсфилд» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лондон клуби етакчиси Эден Азар бундан унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

2-бўлимнинг 66-дақиқасида Эден Азар жамоасининг 3-голини урди ва дублга эришди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Гонсало Игуаин ҳисобни йириклаштирди ва у ҳам дубл қайд этди. 86-дақиқада эса Давид Луис бурчак зарбасидан оширилган тўпга боши билан зарба берди ва ҳимоячига тегган тўп дарвоза тўридан жой олди (5:0).

Шу тариқа Маурицио Сарри шогирдлари «Ҳаддерсфилд» дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди ва 3 очкога эга бўлди.

АПЛ

25-тур баҳслари

2 февраль, шанба

«Брайтон»—«Уотфорд» 0:0

«Бёрнли»—«Саутҳэмптон» 1:1

Голлар: 0:1 — 55 Редмонд, 1:1 — 90 Барнс.

«Челси»—«Ҳаддерсфилд» 5:0

Голлар: 1:0 — 16 Игуаин, 2:0 — 45, пенальти, Азар, 3:0 — 66 Азар, 4:0 — 69 Игуаин, 5:0 — 86 Луис.

«Кристал Пэлас»—«Фулҳэм» 2:0

Голлар: 1:0 — 25 Миливоевич, 2:0 — 87 Шлупп

«Эвертон»—«Вулверҳэмптон» 1:3

Голлар: 0:1 — 7, пенальти, Невес, 1:1 — 27 Гомиш, 1:2 — 45 Ҳименес, 1:3 — 66 Дендонкер.

«Кардифф»—«Борнмут» 2:0

Голлар: 1:0 — 5, пенальти, Рид, 2:0 — 46 Рид.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Дунё
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Кино
“Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши”  — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари