29 январь куни тахминан 21:15 да Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Меҳржон кўчасида жойлашган «Сердечко-Фарм» ОАЖ яқинида мазкур дорихона провизори 26 ёшли А.Э. ва дорихонага келган 19 ёшли О.М. ўртасида можаро юзага келган, оқибатда муштлашув содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муштлашувда Мардоннинг дўсти 17 ёшли К.А. ва дорихона ишчисининг 35 ёшли акаси Б.Б. ҳам иштирок этган.
Ҳодиса ҳақидаги хабар «102» рақамлари орқали маълум қилинган. Муштлашув иштирокчилари Миробод тумани ИИБга етказилган. Ўтказилган суҳбат давомида можаро иштирокчилари тан жароҳати олмаганлиги ва бир-бирига даъвоси йўқлигини маълум қилган. Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)