Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида тадбиркорларнинг фаолиятини қонунийлигини назорат ва мониторинг қилиш мақсадида ҳудудларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда журналист Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбасининг маълум қилишича, яқиндагина Россиядан ишлаб қайтган, қишнинг изғиринли кунларидан фойдаланиб, сармоясини кўмир маҳсулотларини сотишга «тиккан» шаҳрихонлик Ҳ.М.нинг фаолияти ўрганилган. Ўрганиш жараёнида унинг тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилиб, умумий қиймати 16 миллион сўмлик 16 тоннадан зиёд кўмир маҳсулоти ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Изоҳ (0)