28 январь, душанба куни Осиё Кубогининг 1/2 финали доирасида биринчи учрашув якунланди.
Унда Япония терма жамоаси Эрон термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 57-дақиқасида Юя Осако Такуми Минамино узатган тўпни боши билан дарвозага киритди ва ҳисобни очди (1:0). Орадан 10 дақиқа ўтиб, ҳакам томонидан Эрон терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ундан эса яна ўша Юя Осако вазиятдан унумли фойдаланди ва дублга эришди (2:0). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Генки Ҳарагучи ҳисобни йириклаштирди (3:0).
Шу тариқа Япония Эрон термаси дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритиб, мусобақанинг финалига йўл олди.
Маълумот учун, ярим финалнинг иккинчи тўқнашувида Қатар термаси мезбон БАА билан жанг қилади.
Осиё Кубоги—2019
1/2 финал баҳслари
28 январь, душанба
Эрон—Япония 0:3
Голлар: 0:1 — 57 Осако, 0:2 — 67 Осако, 0:3 — 90 Ҳарагучи.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)