25 январь, жума куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финали доирасида иккинчи учрашув ҳам якунланди.
Унда Лондоннинг икки клуби — «Челси» ва «Тоттенҳэм» беллашди.
Ойиннинг 27-дақиқасида Нголо Канте ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқага келиб Аден Азар Сесар Аспиликууэта узатмасини голга айлантирди (2:0).
2-бўлимнинг 50-дақиқасида Фернандо Льоренте Кепа Аррисабалага қўриқлаётган дарвозага тўп киритди (2:1).
Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб 2:2 кўринишига келди ва беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади.
Янги регламентга кўра, дарҳол пенальтиларга мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Маурицио Сарри шогирдларининг қўли баланд келди (4:2) ва мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
«Аристократлар» финалда «Манчестер Сити» билан беллашади.
Англия Лига Кубоги
1/2 финал баҳслари
25 январь, шанба
«Челси»—«Тоттенҳэм» 2:1 (пенальтилар серияси: 4:2)
Гол: 1:0 – 27 Канте, 2:0 — 38 Азар, 2:1 — 50 Льоренте.Пенальтилар серияси: Эриксен (аниқ), Виллиан (аниқ), Ламела (аниқ), Апиликуэта (аниқ), Дайер (ноаниқ), Жоржиньо (аниқ), Лукас (ноаниқ), Луис (аниқ).
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Луис, Эмерсон, Баркли (Ковачич, 81), Жоржиньо, Канте, Родригес (Виллиан, 76), Жиру, Азар.
«Тоттенҳэм»: Гассанига, Оре, Алдервейрелд, Вертонген, Дэвис (Роуз, 33), Дайер, Винкс, Сиссоко (Санчес, 80), Эриксен, Ламела, Льоренте (Лукас, 68).
Огоҳлантиришар: Жоржиньо (53), Канте (56), Аспиликуэта (66), Сиссоко (73).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)