Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ушбу вилоятда ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортларини бериш бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
19 январь куни Тошкент вилоятилик 64 нафар фуқарога биринчилардан бўлиб хорижга чиқиш биометрик паспорти жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилди.
— Шулар қаторида юртдошларимизга хорижга чиқиш биометрик паспорти ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар ҳам берилмоқда, — дейди Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Нуржов Мелиқулов. — Айни чоғда ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, фуқароларда бу борада туғилаётган савол ва масалаларга тезкорлик билан ҳамда сифатли жавоб қайтариш устувор вазифамизга айланган. Бу йўналишга энг малакали мутахассисларимиз жалб этилган.
Изоҳ (0)