• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Исроил ривожланишининг уч устунини Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди

    Инновацион ривожланиш вазирлигида Исроилнинг ТеcTum компанияси ижрочи директори Ротем Ганс ва Исроил—Ўзбек савдо палатасининг бош директори Сари Цви билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Меҳмонларни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вазир ўринбосари Йўлбарсхон Мансуров қабул қилди, йиғилишда вазирликнинг бошқа масъул ходимлари ҳам иштирок этди.

    ТеcTum компанияси тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кичик ва ўрта бизнес эҳтиёжларини, муаммоларни ва технологик камчиликларни инобатга олган ҳолда муниципал ва маҳаллий шериклар билан ҳамкорлик қилади.

    Компания технологик таҳлил ва тадқиқотлардан фойдаланиб, бизнеснинг энг муҳим эҳтиёжларини белгиловчи ўсиш секторларини яратиш учун экотизимнинг энг муҳим иштирокчилари, жумладан, маҳаллий ва федерал ҳукумат вакиллари, нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ўз фаолиятини олиб боради.

    Кўп йиллар давомида компания Исроил экотизимининг уч устуни — методология, технология, инфратузилмани аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиб келмоқда. Эндиликда эса уларни бошқа давлатларга ҳам татбиқ этиш орқали мамлакатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга киришмоқда.

    — Исроил билан Ўзбекистоннинг ўхшаш томонлари бисёр, — деди Ротем Ганс. — Дейлик, бизда ҳам, сизда ҳам сув танқислиги мавжуд. Исроил жуда қисқа муддатда технологиялар орқали ўз иқтисодини тиклаб олди, дунёдаги инновацияларни турли соҳаларга татбиқ қилиш орқали ривожланган мамлакатлар қаторига кирди. Ўйлайманки, Ўзбекистонга ҳам Исроил тажрибасини жорий қилиш орқали турли соҳаларда муваффақиятларга эришиш мумкин. Исроиллик инвесторларни Ўзбекистондаги муайян соҳа вакиллари билан ҳамкорлиги, ривожланган мамлакатларда ижобий натижалар берган технологияларни трансфер қилиш орқали Ўзбекистон ривожланишига ҳисса қўшишга умид қиламиз.

    Музокаралар давомида республика қишлоқ хўжалиги ва саноатидаги мавжуд муаммоларни исроиллик компания вакиллари иштирокида ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг унумдорлигини, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида мавжуд камчиликлар, муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва уларни ечишнинг қадамма-қадам режасини ишлаб чиқиш зарурияти бугунги кун талаби эканлиги қайд этилди.

    11.01.2019, 14:42   Изоҳ (0)   21655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Самарқандда янги қурилган уйлардаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди (фото)

    11.01.2019, 14:30

    «Менинг армиям — менинг фахрим!» танлови ғолиблари тақдирланди

    11.01.2019, 14:07

    «Ўзметкомбинат»да 60 млн доллар инвестиция киритилган янги лойиҳа ишга туширилди

    11.01.2019, 13:56

    Азим Аҳмедхўжаев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

    11.01.2019, 13:26

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбараси ва Ҳадис илми мактабида бўлди (фото)

    11.01.2019, 13:05

    Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади

    11.01.2019, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.