Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 2019—2020-ўқув йили учун 40 миллион нусхага яқин дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни чоп этишни режалаштирилганини муносабати билан матбаа корхоналарини ҳамкорликка чақиради. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Дарё»га маълум қилди.
Дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни чоп этиш истагидаги барча хусусий матбаа корхоналари жорий йилнинг 15 январига қадар 71 244-35-35 телефон рақами ёки matbaa@api.uz электрон манзили орқали мурожаат этиши сўралади.
Изоҳ (0)