«Реал Мадрид»нинг собиқ ҳимоячиси Пепе Лондоннинг «Арсенал» клуби таклифини рад қилди, деб ёзади L’Equipe.
Ҳозир эркин агент мақомида бўлган Пепега Лондон клуби шартнома тузиш таклифи билан чиққан, бироқ у буни рад этган.
Аввалроқ Пепе «Бешиктош» клубидаги молиявий муаммолар сабаб жамоа билан шартномасини бекор қилганди. Қайд этилишича, у айни дамда Тьерри Анри устозлик қилаётган «Монако» билан келишувга эришган.
Жорий мавсумда Пепе Туркия чемпионатининг 10 та учрашувида 3 та гол уришга эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)